Ториқ ибн Шиҳоб ибн Абу Шамс ибн Салама ал-Бажалий ал-Аҳмасий, кунялари Абу Абдуллоҳ. Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганлар-у, лекин суҳбатларида бўлмаганлар.
Ҳадисларини тўртта халифа ва бир нечта саҳобалардан ривоят қилганлар. Абу Бакр ва Умар ибн Хаттоб даврларидаги ўттиз учта ғазотда иштирок этганлар.
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳу Куфада истиқомат қилдилар. Ҳижратнинг 83-йили вафот этдилар.