1447 йил 25 жумадис сони | 2025 йил 16 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Нофеъ розияллоҳу анҳу -

Нофеъ ал-Маданий, кунялари Абу Абдуллоҳ. Бу зот улуғ тобеъинлардан бўлиб, Абдуллоҳ ибн Умарнинг қуллари эдилар.

Нофеъ розияллоҳу анҳу тақводор, фиқҳ илмида аллома, ҳадис илмида ишончли эдилар. Бу зот ривоят қилган ҳадисда хато ёки заифлик топилмас эди. 

Умар ибн Абдулазиз бу зотни суннатни ўргатиш учун Мисрга жўнатган эдилар. 

Нофеъ розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 119-йили Мадинада вафот этдилар.