1445 йил 28 шаввол | 2024 йил 07 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Соиб ибн Язийд -

Соиб ибн Язийд ибн Саъийд ал-Киндий, кунялари Абу Язийд бўлган. Ҳижратнинг иккинчи йилида таваллуд топганлар.

Ҳажжатул Вадоъ куни бу киши ва оталари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж қилдилар. Ўша вақтда Соиб етти ёшда бўлган. 

Ҳаммаси бўлиб 22та ҳадис ривоят қилганлар. 

Бу кишидан ўғиллари Абдуллоҳ, Жуъда ибн              Абдураҳмон, Ҳамза ибн Суфён, Умар ибн Ато ва бошқалар ривоят қилдилар. 

Умар ибн Хаттобнинг халифалик даврларида бу зот Мадина бозорлари устидан бошлиқ эдилар. 

Ҳижратнинг 91-йили Мадинада вафот этдилар. Мадинада энг охирги вафот этган саҳоба шу кишидирлар.