1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Саъийд ибн Мусаййиб -

Саъийд ибн Мусаййиб (милодий 634—713 йилларда яшаб ўтган) ибн Ҳазн ибн Абу Ваҳб Махзумий ал-Қурайший, кунялари Абу Муҳаммад. 

Бу зот тобеъинларнинг саййиди, Мадинадаги етти фақиҳ имомлардан бири эдилар.

Саъийд ибн Мусаййиб Умар ибн Хаттобнинг халифалик даврларининг 2-йилида таваллуд топдилар. Ҳадисларни Абу Бакр, Умар, Усмон, Абу Ҳурайра, Зайд ибн Собит, Оиша онамиз розияллоҳу анҳумдан ва яна бошқалардан ривоят қилдилар. 

У кишидан Салим ибн Абдуллоҳ, Зуҳрий, Қатода, Шурайҳ, Абу Занод ва бошқалар ривоят қилдилар. 

Улуғ зотлардан Макҳул: 

«Илм талаб қилиб, кўпгина ерларни айланиб чиқдим-у, лекин Саъийд ибн Мусаййибдан кўра олимроқ кишига йўлиқмадим», деб айтадилар. 

Саъийд ибн Мусаййибда фиқҳ, тақво, зоҳидлик мужассам бўлган эди. Ҳаётлари давомида ёғ савдоси билан шуғулланиб, инсонлардан ҳеч бир нарса сўрамасдан, касблари орқасидан рўзғор тебратдилар. 

  Ҳижратнинг 93-йили Мадинада вафот этдилар.