1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Воил ибн Ҳужр -

Воил ибн Ҳужр ибн Робиъа ал-Ҳазрамий, куня­лари Абу Ҳунайд.

Бу саҳоба Ҳазрамавт қабиласидан бўлиб, оталари шу қабиланинг бошлиғи эдилар.

Оталари Воил ибн Ҳужрни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга элчи қилиб юборишларидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг келишларини башорат бериб: 

«Воил ибн Ҳужр узоқ бўлган Ҳазрамавтдан, Аллоҳ ва Расулига рағбат билан, итоат қилган ҳолда келади», деб айтдилар.

У келганида ёнларига ўтирғизиб: 

«Эй Парвардигоро, Воил ва унинг зурриётини баракали қилгин», деб дуо қилдилар. 

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишини қабилаларига имом қилиб тайинладилар.

Кейинчалик Воил ибн Ҳужр Куфада истиқомат қилдилар. Али розияллоҳу анҳу билан Сиффийн урушида иштирок этдилар.