1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Ҳумайд Соъидий -

Абу Ҳумайд Соъидий куняси билан маш­ҳур бўлган бу саҳобанинг исмлари Мунзир ибн Саъд ибн Моликдир. Бу зот Мадина аҳлидан эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта ҳадислар ривоят қилдилар. 

Бу кишидан Жобир ибн Абдуллоҳ, Урва ибн Зубайр, Аббос ибн Саҳл, Муҳаммад ибн Амр ибн Ато, Хожа ибн Зайд ибн Собитлар ривоят қилганлар. Ҳумайд Соъидий Муовиянинг халифалик даврида вафот этдилар.