Итбон ибн Молик ибн Амр ал-Ансорий Бадр ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан иштирок этдилар. Шунингдек, Расулуллоҳдан бир неча ҳадислар ривоят қилдилар.
Бу зотдан Анас ибн Молик, Маҳмуд ибн Робеъ, Ҳусайн ибн Муҳаммад ва бошқалар ривоят қилганлар.
Итбон ибн Молик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам воситаларида муҳожир Умар ибн Хаттоб билан Исломий биродар бўлган эдилар.
Бу зот Муовия ҳукмдор бўлган даврда вафот этдилар.