1446 йил 2 жумадис сони | 2024 йил 04 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Каъб ибн Ужра -

Каъб ибн Ужра ибн Умайя ибн Адий ал-Балавий, кунялари Абу Муҳаммад. Ансорлар бошлиқларидан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан барча ғазоту байъатларда иштирок этган улуғ саҳобалардан эдилар. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 47та ҳадис ривоят қилдилар. Бу кишидан Ибн Умар, Жобир ибн Абдуллоҳ, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс, Абдуллоҳ ибн Аббос, Ториқ Абу Лайло, Абдулмалик, Муҳаммад, Робийъ, ўғиллари Исҳоқ ва бошқалар ривоят қилганлар.

У киши учун Қуръонда Бақара сурасининг 196-ояти нозил бўлган.

Каъб ибн Ужра Куфада истиқомат қилганлар, ҳижратнинг 51-йили 75 ёшларида Мадинада вафот этганлар.