1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Зайд ибн Холид -

Зайд ибн Холид Жуҳаний ал-Маданий, кунялари Абу Абдурраҳмон. Мадинада истиқомат қилдилар. Ҳудайбия кунида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан иштирок этдилар. 

Макка фатҳ этилган куни Жуҳайни қабиласи номидан байроқ кўтардилар. 

Зайд ибн Холид Жуҳаний Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 81та ҳадис ривоят қилдилар. Бу зотдан Соиб ибн Язийд, Соиб ибн Ҳомид, Абу Ҳарб, Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утба, Ибн Мусаййиб ва бош­қалар ривоят қилганлар. Бу саҳоба тўплаган ҳадислардан баъзиларини уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритганлар. 

  Зайд ибн Холид розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 78-санасида 85 ёшларида Мадинада вафот этдилар.