1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳорис ас-Судоий -

Зиёд ибн ал-Ҳорис ас-Судоий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган улуғ саҳобийлардандир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишининг қавмларига аскар жўнатмоқчи бўлганларида Зиёд ул зотдан қавмларини яна бир бор Исломга чақиришни сўрайдилар. Зиёд ибн ал-Ҳорис ас-Судоий розияллоҳу анҳу қавмларига бориб, уларни Исломга даъват қиладилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қавмининг Ислом дийнини қабул қилганини айтиб келадилар. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қавминг гапингни қайтармас экан», деб, Зиёд ибн ал-Ҳорис ас-Судоий розияллоҳу анҳуни уларга бошлиқ қилиб тайинлайдилар.

У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилдилар. Бу зотдан Зиёд ибн Наъийм ал-Ҳазрамий, Абдул­ғаффор ибн Майсара, ўғиллари Рофеъ ва бошқалар ривоят қилганлар.