1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Амр ибн Саъийд -

Амр ибн Саъийд ибн Осс ал-Қураший. Акаларидан сал кейинроқ Исломни қабул қилиб, Ҳабашистон ва Мадинага ҳижрат қилдилар. 

Амр ибн Саъийд ҳам, акалари ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Маккани фатҳ этишда, Ҳунайн, Тоиф, Табук ғазотларида иштирок этадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишини Хайбар меваларига мудир қилиб тайин­лайдилар.

Амр ибн Саъийд ҳазрати Абу Бакрнинг халифалик даврларидаги Ажнодин ҳодисасида шаҳид бўлганлар.