Муоза бинти Абдуллоҳ ал-Авсия жуда ҳам оқила аёл бўлганлар. Ҳар куни кечаси олти юз ракат намоз ўқиб, уйқудан доимо ўзларини тийиб юрар, қирқ йил осмонга тик қарамаган эканлар.
Кунялари Умму ас-Суҳба бўлиб, ўғиллари шаҳид бўлган экан. Ўғиллари жаннатда бўлганлари учун «Роббим мени ўғлим Суҳба билан учраштирса эди», деб дуо қилар эканлар.
Муоза розияллоҳу анҳо Оиша онамиздан, Ҳишом ибн Омир ва Умму Амр бинти Абдуллоҳдан бир неча ҳадисларни ривоят қилган эканлар.
У кишидан эса Абу Қалоба, Қатода, Язийд ар-Ришк, Айюб ва Исом ал-Аҳвал, Сулаймон ибн Абдуллоҳ ал-Басри, Исҳоқ ибн Саъид, Умму ал-Ҳасан ва бошқалар ривоят қилганлар.
Муоза розияллоҳу анҳо 101-ҳижрий санада вафот этдилар.