1446 йил 3 жумадис сони | 2024 йил 05 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Умму Атийя -

Умму Атийя ал-Ансорийянинг исмлари Нусайба бинти Каъб. У киши Исломга кирдилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилдилар. 

Исмларининг кичрайтирилиши, яъни, нун ҳарфининг заммалаштирилиши (араб тилида исмлар кичик шаклга келтирилади. Мисол учун, Насиба – Нусайба каби) Умму Иморанинг исмларидан фарқли бўлиши учун эди. Иккалалари ҳам Насиба, бирлари кичик, бирлари катта. 

Умму Атийя розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар ривоят қилдилар. У киши аёл киши бўлишларига қарамай, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита жангда қатнашганлар: юкларни қўриқлар, мўмин биродарларга таом ҳозирлар, қоринларини тўйғизар, жароҳатларини даволар, аскарларга ёрдам берар, ўлимдан сақлар эдилар.