1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Жарҳад розияллоҳу анҳу -

Жарҳад ибн Хувайлид Асламий, кунялари Абу Абдурраҳмон. У киши аҳли суффалардан эдилар. Ҳудайбияда иштирок этганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча машҳур ҳадислар ривоят қилганлар. Ана шу ҳадислардан бири «кишиларнинг сони ҳам авратдир» деган ҳадис.

Бу зот тўплаган ҳадислардан баъзиларини уч «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган.

Жарҳад розияллоҳу анҳу Мадинада яшадилар ва ана шу ерда Язийд  ибн Муовия даврида вафот этдилар.