1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Шурайҳ ибн Ҳонеъ -

Шурайҳ ибн Ҳонеъ ибн Язийд  ал-Ҳорисий, кунялари Абу Миқдом. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саҳобанинг ҳақларига дуо қилганлар. 

Шурайҳ Али розияллоҳу анҳунинг энг яқин кишиларидан эди. Али розияллоҳу анҳу билан барча жангларда иштирок этганлар. Жамал воқеасида катта қўшин устидан амир бўлганлар.

Ҳадисларни Али ибн Абу Толиб, Саъд ибн Абу Ваққос, Оиша онамиз, Умму Ҳонеъ розияллоҳу анҳумлардан ривоят қиладилар. 

Бу зотдан эса ўғиллари Муҳаммад ва Миқдом, Шаъбий, Юнус ибн Абу Исҳоқ ва бошқалар ривоят қилганлар.

  Шурайҳ ибн Ҳонеъ розияллоҳу анҳу кучли, паҳлавон, Аллоҳнинг дийни равнақи йўлида жонини ҳам аямайдиган улуғ саҳобалардан эдилар. Кексайиб, юз ёшдан ўтганларига қарамай, ҳижратнинг 78-санасида (милодий 697 йил) Сижистонга кетаётиб, кофирлар қуршовида қолиб, бутун аскарлари билан бирга шаҳид бўладилар.