1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Жавроб -

«Жавроб» сўзи асли «кавроб» бўлиб, араб тилига бошқа тилдан кириб қолган экан. 

«Қомусул Муҳийт» ва «Лисонул Араб» номли энг мўътамад луғат китобларда айтилишича, «жавроб» кишининг оёқларига ўраладиган нарса экан. Буни машҳур уламолардан Тийбий ва Шавконийлар ҳам тасдиқлаганлар. 

Шавконий: «Маҳси юмшоқ ошланган теридан қилинади, чориқ унинг устидан кийилади, «жавроб» эса чориқдан ҳам катта бўлади», деганлар.

Ибн Арабий, Айний ва бошқа уламолар: «Жавроб жундан тўқилган бўлиб, ўта совуқ ўлка одамлари кияди», деганлар. 

У руслардаги «пийма» номли оёқ кийимига ўхшаш нарсадир.

«Жавроб» ҳақида уламоларнинг гаплари турличалиги ушбу оёқ кийимининг ҳар юртда ҳар хил бўлишидандир. Бунга «дўппи» деб аталган бош кийими турли юртларда турлича эканлиги мисол бўла олади.