1446 йил 23 жумадул аввал | 2024 йил 25 ноябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Муставрид розияллоҳу -

Муставрид ибн Шаддод ибн Амр Қураший ал-Фиҳрий, оналари Даъд бинти Жобир Макка аҳлидан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида ҳали ёш бола эдилар.

Аввал Куфада, сўнг Мисрда истиқомат қилдилар, Мисрни фатҳ этишда иштирок этдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳаммаси бўлиб 7та ҳадис ривоят қилдилар. Бундан иккитасини Имом Муслим ўз «Саҳиҳ» китоб­ларига киритганлар. У зотдан Қайс ибн Абу Ходим, Шаъбий, Абу Абдурраҳмон Хубулий, Абдурраҳмон ибн Жубайр, Али ибн Рабоҳ ва бошқалар ривоят қилганлар.

Бу зот ҳижратнинг 45-санасида (милодий 665 йилда) Искандарияда вафот этдилар.