1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абдуллоҳ ибн Зайд -

Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим ибн Каъб Нажжорий ал-Ансорий. Кунялари Абу Муҳаммад бўлиб 616-683 милодий йилларда яшаб ўтганлар. Бу зот Бадр, Уҳуд ва бошқа ҳамма ғазотларда иштирок этдилар.

Абдуллоҳнинг инилари Ҳабиб ибн Зайдни Мусайламатул Каззоб қатл этиб, аъзоларини бурда-бурда қилиб ташлаганини юқорироқда айтиб ўтган эдик. Бундан хабар топган Абдуллоҳ қасос олишни ният қиладилар. Аллоҳ таоло бу кишини ниятларига Ваҳший исмли саҳоба ёрдамида муваффақ қилди. Улар бир вақтда, бир-бирларидан хабарсиз, бири найза, бири қилич билан ҳужум қилиб, Мусайламатул Каззобни қатл этадилар.

Бу зот ҳаммаси бўлиб 48та ҳадис ривоят қилганлар. Уларнинг ичида таҳоратга тааллуқлилари кўпчиликни ташкил  этган.

Абдуллоҳ ибн Зайд ҳижратнинг 63-санасида, 70 ёшга кириб, Язийд  ибн Муовия давридаги «Ҳарра» воқеасида вафот этганлар.