1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Қатода розияллоҳу анҳу -

Абу Қатода куняси билан машҳур бўлган бу саҳобанинг асл исмлари Ҳорис ибн Рабийъ Ансорий ал-Хазражийдир.

У киши Исломда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чавандозларидан эди. Бадр жангида иштирок этганликлари тўғрисида ихтилофлар бор. Лекин Уҳуд ва бошқа ғазотларда иштирок этганлар. Бу зот ғазотларнинг бирида юзларидан жароҳатланадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни кўриб, муборак қўллари билан жароҳат жойларини силаб қўядилар. Шундан кейин Абу Қатода розияллоҳу анҳу бирор марта урилмайдилар ҳам, жароҳатланмайдилар ҳам.

Ҳазрати Алининг халифалик даврларида Маккада волий бўлдилар. Сиффийн урушида Али розияллоҳу анҳу билан иштирок этдилар.