Муғийра ибн Шўъбанинг кунялари Абу Абдуллоҳдир. Бу саҳоба олдинига Исломга қарши бўлиб, кейинчалик Хандақ йили Исломни қабул қиладилар ва Ҳудайбия ғазотида иштирок этадилар.
Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳаммаси бўлиб 136та ҳадис ривоят қилдилар.
Умар ибн Хаттоб халифалик даврларида Муғийрани Басрага ҳоким қилиб тайинладилар. Сўнг бу амалдан бўшатиб, Куфага амирлик курсисига ўтказдилар.
Усмон ибн Аффон халифалик даврларида ҳам Муғийрани Куфа амирлигида қолдирдилар.
Кейинчалик бу ишдан бўшаб, Ямома, Ярмук ғазотлари ва Шом, Ҳамадон, Наҳованд фатҳларида иштирок этдилар. Муовия даврида яна қайта Куфа амирлигига ўтирдилар.
Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳаммаси бўлиб 136та ҳадис ривоят қилдилар.