1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Умму Қайс бинти Миҳсон -

У киши машҳур саҳобий Укоша ибн Миҳсон розияллоҳу анҳунинг сингиллари бўладилар. Умму Қайс кунялари бўлиб, исмлари Омина. Қадимда Исломга кирган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг аввал байъат қилган саҳобиялардан. 

У киши Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлик шарафига ҳам эгалар. Умму Қайс бинти Миҳсон розияллоҳу анҳо узоқ умр кўрганлар.

Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг «Саҳиҳ» китобларида у кишидан йигирма тўртта ҳадис ривоят қилинган.