1446 йил 3 жумадис сони | 2024 йил 05 декабрь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Калола -

«Калола» сўзи ҳақида уламоларимиз кўп баҳс юритишган. Бизнинг тилимизда «калола» сўзини айнан ифода этадиган ибора йўқ. Шунингдек, араб тилида ҳам бу сўзнинг бошқа муродифи (синоними) йўқ. Одамлар ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан калола ҳақида сўрашганида: «У ҳақда ўз фикримни айтаман, тўғри бўлса – Аллоҳдан, хато бўлса – мендан ва шайтондан, яъни Аллоҳнинг ва Унинг Расулининг бунга алоқаси йўқ. Калола – зурриёти ва аждоди йўқ одамнинг опа-синглисидир», дедилар. Яъни ўлган пайтида орқасидан бола-чақаси, невара-чеваралари ҳам, ота-она, бобо-момолари ҳам қолмаган, лекин опаси ё синглисигина меросхўр бўлиб қолган одамдан фақат калола, яъни унинг опа-сингиллари мерос оладилар.