1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Молик ал-Ашъарий -

Каъб ибн Осим ал-Ашъарий, кунялари Абу Молик. У киши сафина, яъни кема асҳобларидан бўлиб, Ямандан кемада келиб, мусулмон бўлган зотлардандир. Бу зот Миср ва Шомда истиқомат қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан бир нечтасини ривоят қилдилар. У кишидан Умму Дардо, Абдурраҳмон ибн Ғанам, Холид ибн Абу Марям, Мадина аҳлидан ҳадис чиқарувчи бир нечта кишилар ривоят қилганлар. Бу зот тўплаган ҳадислардан айримларини машҳур «Саҳиҳ» соҳибларидан учтаси ўз китобларига киритганлар.