1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Масъуд ал-Бадрий -

Абу Масъуд куняси билан машҳур бу саҳобанинг исмлари Уқба ибн Амр ал-Бадрийдир. У киши Мадинадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилиш учун келган, иккинчи Ақоба байъатида иштирок этган, Бадр, Уҳуд ва бошқа ғазотларда қатнашган улуғ саҳобалардан бири бўлганлар. Бу зот Али розияллоҳу анҳунинг энг яқин кишиларидан эдилар. Али розияллоҳу анҳу Сиффийн жангига кетаётганларида бу кишини Куфага амир қилиб қолдирганлар.

  Абу Масъуд ал-Бадрий ҳаммаси бўлиб, 102та ҳадис ривоят қилганлар. Бу кишидан Абдуллоҳ ибн Язийд, Абу Воил, Алқама, Масруқ ва бошқалар ривоят қилдилар. Абу Масъуд ал-Бадрий ҳижратнинг 40-санасида Куфада вафот этдилар.