1446 йил 13 шаввол | 2025 йил 11 апрель, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Саҳл ибн Саъд -

Саҳоба Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу ансорийлардан, Хазраж қабиласидан эдилар. Бу кишининг аввалги исмлари Ҳузн бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Саҳл деган исм билан  алмаштирдилар.

Саҳл ибн Саъд ҳаммаси бўлиб, 188та ҳадис ривоят қилганлар. Бу зотдан Абу Ҳурайра, Саъд ибн Мусаййиб аз-Зуҳрий, Абу Ҳозим, ўғиллари Аббос ибн Саҳллар ривоят қилдилар.

Бу зот ҳижратнинг 91-санасидаа 100 ёшларида Мадинада вафот этдилар.