Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳунинг асл исмлари Судай ибн Ажлондир. Бу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 250та ҳадис ривоят қилганлар. У киши ривоят қилган ҳадисларнинг кўпчилигини шомликлар ҳузуридан топиш мумкин.
Абу Умома аввал Мисрда яшайдилар, кейин Шомга кўчиб ўтадилар. Ҳижратнинг 86-санасида ўша ерда вафот этадилар. Бу зот Шомда энг охирги вафот этган саҳоба эдилар.