1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Рофеъ -

У кишининг исмлари Аслам, кунялари Абу Рофеъ бўлиб, исмларидан ғолиб келган. Абу Рофеъ қибтийлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга амакилари Аббос томонидан ҳадя қилинган қуллардан эдилар. 

Бу зот Уҳуд, Хандақ ва бошқа жангларда иштирок этдилар. Бадр жанги куни Маккада бўлганликлари сабабли бу урушда иштирок эта олмадилар.

Бу зот тўплаган ҳадислардан учта «Саҳиҳ» соҳиблари ўз китобларига киритишган. Ҳазрати Алининг халифалик даврларида вафот этганлар.