1446 йил 22 жумадул аввал | 2024 йил 24 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Жарир ибн Абдуллоҳ -

Жарир ибн Абдуллоҳ ибн Жобир Бажалий, кунялари Абу Амр. Ҳижратнинг 10-йили, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан қирқ кун олдин Исломга кирдилар. У киши қавмларининг саййиди бўлганликлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши Исломга кирган вақтларида «Келса, ҳурмат қилинглар», деб марҳамат қилдилар. Ироқда, Қодисияда ва бундан бошқа жойлардаги урушларда иштирок этдилар. Бажала аҳли тафриқага тушганида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уларни жамлаб, Жарирни бошлиқ этиб тайинладилар. Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини «Хулоса» номли бутни бузиш учун юбордилар. У киши бутларни ўтда ёқиб юбордилар.

Жарир ибн Абдуллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар ривоят қилдилар. У кишидан ўғиллари Абдуллоҳ, Мунзир, Иброҳим ва Қайс ибн Ҳозим, Абу Воил, Абу Зуръата ибн Амр ибн Жарир ва бошқалар ривоят қилишди.

  Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу 50-ҳижрий йилда вафот этганлар.