1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

шоҳидлик - «Шоҳидлик» бизда «гувоҳлик» деб ҳам аталади. Бу сўзнинг луғатдаги маъноси бир нарсанинг айни ўзини кўриб ёки билиб туриб хабарини айтишни англатади. Тахмин ва чамалашнинг тескариси бўлади. Шариат истилоҳида эса, Гувоҳлик бировнинг бошқанинг ҳаққи тўғрисида хабар беришидир. Гувоҳликнинг рукни–шаҳодат яъни, гувоҳлик лафзини ишлатишдир. Чунки, оят ва ҳадисларда айнан шу лафз билан келган.