1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

музораба - «Музораба» «ер юзида юриш» маъносини англатади. Чунки, бу ишни юритувчи ер юзида талаби касб қилиб юради. Музорабада раъсулмол бир томондан, хизмат иккинчи томондан бўлади. Молнинг эгаси ишчи билан келишиб, молни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан бўлиб олинади. Зарар мол эгасига бўлади. Ишчи эса, қилган меҳнатидан зарар кўради, холос. Музораба Қуръон, Суннат, Ижмоъ ва Қиёс ила собит бўлгандир