1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

мулк ширкати - Мулк ширкати. Бунда икки (ва ундан ортиқ) киши бир нарсага молик бўладилар. Ушбу эгалик мерос, савдо, совға, садақа, васият, молини қўшиб юбориш каби ишлар билан бўлади. Улардан ҳар бири ўз шеригининг молига нисбатан ажнабийдир. Бири иккинчисининг рухсатисиз шеригининг молини тасарруф қила олмайди. Аммо ўз улушини тасарруф қилса, бўлади. Молни аралаштириб юборилганда эса, шеригининг изнисиз умуман тасарруф қила олмайди.