1) манн ёки Мано (ботмон) = 1,03125 литр(≈ 1,04 литр). Оғирлиги = 816 гр(= 2 ироқий ратл).
2) «Манн» сўзи аслида «неъмат», «инъом» деган маъноларни англатади ва бу ерда Бану Исроилга туширилган егуликни билдиради. Шунинг учун «Ер ости қўзиқорини маннинг бир туридир», деган жумлани «Бану Исроилга туширилган мазкур егуликлардан бири ер ости қўзиқорини эди», деб тушуниш ҳам, «Ер ости қўзиқорини Аллоҳниннг беминнат неъматларидан бири», деб тушуниш ҳам мумкин. Унинг бундай хосланишининг сабаби шундаки, у инсонларга худди Бану Исроилга осмондан туширилган манн каби ҳеч қандай меҳнат-машаққатсиз ато этилгандир.