кафолат - Кафолат сўзи араб тилида «қўшиш» маъносини билдиради. Шариат истилоҳида эса:
Кафолат ҳақни талаб қилишда бир зиммага иккинчисини қўшишдир. Қарзда эмас. Ана ўшаниси тўғрироқ.
Бир одамнинг иккинчисида ҳақи бор. У ўз ҳақини талаб қилади. Аммо уни яна ҳам ишонтириш учун ҳақни тўлаш керак бўлган одамга бошқа бир киши кафил бўлади. Яъни, ҳақни тўлашда гарант бўлади. Ҳақ тўлаши керак бўлган кишига қўшилади. Қарзга кафил бўладими, йўқми, деган саволга уламолар икки хил жавоб берганлар. Кафолат қарзда бўлмайди, деган гап кучли эканига «Мухтасари Виқоя»нинг муаллифи ишора қилган.
Кафилликнинг шариатга киритилишига Қуръон, Суннат ва Ижмоъдан далиллар бор.