1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

мунобаза - «Мунобаза» сўзи луғатда «ирғитиш» маъносини билдиради. Амалда эса, «Қачон сенга ушбу кийимни ташласам, савдо вожиб бўлур», деб шарт қўйишликдир. Бу ҳам ғирт ғирромликнинг ўзгинаси. Шунинг учун ҳам, Ислом бундай золимона савдони ҳаром қилган. Ҳозирда ҳам моли касодга учраб, савдоси юришмай қолган баъзи савдогарлар шунга ўхшаш ишларни қилишга ўтадилар. Бу эса, шариатга тўғри келмайди. Мусулмонлар бундай ишлардан огоҳ бўлишлари керак.