ароя - «Ароя»–«орият» «вақтинча фойдаланиш» маъносини билдиради.
Воқеъликда эса, бой одам камбағалга: «Ушбу дарахтнинг бу йилги мевасидан фойдаланавер», дейди.
Камбағал ўзига «орият»га–вақтинча фойдаланишга–берилган дарахт олдига келиб-кетавериши бой учун ноқулайлик туғдириб қолиб, «Сенинг шу дарахтингдан чиқадиган мевани ҳозироқ бериб қўяй», деб у билан келишади. Ана ўша савдо истисно тариқасида жоиз. Чунки, икки ҳолатда ҳам камбағал фойда кўради. Айниқса, тайёр мева берилганда аниқ фойда муддатдан олдин юзага чиқади