1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

музобана - «Музобана»–«забн» «қайтариш» сўзидан олинган бўлиб, бир нарсани олиб ўрнига бошқа нарсани қайтариш маъносини билдиради. Воқеъликда эса, бир меванинг ҳўлини олиб қуруғини қайтаришга айтилади. Мисол учун, дарахтда турган ҳўл хурмони олиб ўрнига қуруқ хурмо ёки токдаги узумни олиб ўрнига майиз қайтариш. Бу ҳолатда ҳам савдода аниқлик бўлмайди. Ҳўл мева қуритилганда ўз ўрнига олинган қуруқ мева сифати ва миқдорига тўғри келадими, йўқми маълум эмас.