1446 йил 7 шаввол | 2025 йил 05 апрель, шанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳулмонийлар -

Ҳулмонийлар - ал-Ҳулмония - Абу Ҳулмон ал-Форисий ал-Халабий (тахм. 950 й. Дамашқда в.э.) тарафдорлари. Дастлаб Дамашқда пайдо бўлган. Ҳ.ни сўфийлар қаторига қўшишган, улар пантеизмнинг ёрқин акс этган эстетик шаклини тарғиб этганлар. Улар бу дунёда гўзалликнинг ҳар қандай кўриниши илоҳий мужассамотдир деб ҳисоблашган. Ҳар қандай гўзал деб топилган нарсага улар сажда қилишган. Ақоид олимлари уларни Аллоҳни муайян нарсалар ва шахслар билан ўхшатишда (ҳулул), шариат кўрсатмаларига нисбатан беписанд муносабатда бўлишда (ибоҳия), руҳларни кўчиб юришини эътироф этишда айблаганлар.