Ҳужжат ал-Ислом - (араб. - ислом ҳужжати, исломнинг исботи мазмунида) - ўрта асрларда баъзи йирик илоҳиётчиларга берилган диний унвон. Суннийларда кейинчалик қўлланилмай кетган, лекин шиалик уламолари ўртасида расмий унвон сифатида баъзи мамлакатларда (Эрон, Ироқ) сақланиб келмоқда. Ҳ. ал-и. унвони Оятуллоҳ унвонидан қуйи мавқеда туради. Бу унвонга илк бор имом Ғазолий (1111 й. в.э.) сазовор бўлган. Сафавийлар даврида Эронда Ҳ. ал-и. унвонини энг машҳур мужтаҳидлар олган. Ҳ. ал-и. соҳиблари одатда шиаларнинг муқаддас шаҳарлари (Карбало, Нажаф ва б.)да яшаган.