Ҳошимийлар - бану ҳошим - 1) Муҳаммад (сав) бобо калонлари Ҳошим ибн Абдуманноф авлодлари; Расулуллоҳ (сав) мансуб бўлган уруғ-хонадон. Ҳ. Муҳаммад (сав) ҳаётларида, ул зот вафотидан сўнг эса араб-мусулмон тарихида муҳим рол ўйнаган (қ. Аҳли байт, шариф, саййид, ал-Алавия, хўжа). 2) Ҳ. бир қанча мусулмон ҳукмдорлари сулоласини шакллантирганлар. Чунончи, 10-а.дан 1924 й.гача Макка шарифлари, унинг ҳокимлари. Бу сулола вакшшари (ал-Ҳавошим-Ҳошимийлар) 20-а. бошида Ҳижозда (1908-1925) ва Ироқда (1921-1958) давлатни идора этишган, 1921 й.дан Иордания Ҳошимийлар қироллигида, Ҳ.нинг бошқа бир тармоғи эса Марокаш Қироллигида (10-а.дан) ҳокимиятни бошқариб келмоқда.