1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳорут ва Морут -

Ҳорут ва Морут - қилган гунохлари учун Бобиддаги зиндонга ташланган икки фаришта исми. Улар Қуръонда сеҳр билимдонлари ва уни одамларга ўргатувчилар, лекин уни қўллаш оқибатларидан уларни огоҳ этувчилар сифатида қайд этилган (Қуръон, 2:102/96). Ақидага кўра, Аллоҳ инсонларни гуноҳкор эканлигини қоралаётган фаришталарни таъна қилиб, улар ҳам ердаги йўлдан оздирувчи нарсалардан ўзларини имонда тиёлмай, покликни сақпаб қола олмасликларини айтган. Учта фаришта ўзларининг барқарор эканликларини исботлаш мақсадида ерга равона бўлишган. Уларнинг бири ердаги эҳтирослар ўзидан ғолиб келаётганини дарҳол сезган ва осмонга қайтган. Қолган иккитаси -Ҳ. ва М. - ерда қолиб, гўзал аёлга илакишиб, унинг таъсирида кўп бемаъни ишлар қилишган - бутларга сиғинишдан тортиб қотилликкача боришган. Уларга келажакдаги ҳаётда ёки ҳоз. ҳаётда жазоланишлари муддатини танлаш таклиф қилинган. Улар ҳоз. ҳаётда жазоланишни танлашган ва шундан бери Бобилдаги зиндонга ташланганлар, у ерда занжир банд ҳолда, ташналик азобида қиёматдан кейин озод бўлишларини кутиб ётишмоқда. Кимки сеҳргарликни ўрганмоқчи бўлса, уларнинг ёнига келади.