1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳорун -

Ҳорун (ас) - Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан бири, Мусо(ас)нинг акаси. Аллоҳ таоло Мусо (ас)ни пайғамбар этиб, унга Фиръавнни даъват қилиш масъулиятини юклайди. Фиръавндек золим подшога рўбарў бўлиб уни имонга, ҳидоятга даъват этиш кишидан шижоат ва кучли ирода талаб қилар эди. Мусо (ас) бироз тезроқ ва дудуқланиброқ гапирар эдилар. Шу боис, Мусо (ас) Парвардигорга тазарру ила дуо қилиб, бу масъулиятли ва оғир вазифани адо этишда ўзига акаси Ҳ.ни ёрдамчи қилиб беришни сўрайди. Қуръонда ёзилишича, ниҳоятда фасоҳатли ва таъсирли сўзлаш қобилиятига эга бўлган Х-масъулиятли ва оғир вазифани адо этишда Мусо (ас)га ёрдамчи қилиб берилади (Тоҳо сураси 25-36- оятлар). Ака-ука Фиръавнни ҳидоят йўлига даъват этадилар. Аммо Фиръавн Аллоҳнинг бирлиги ва борлигини эътироф қилмай, залолатдан қайтмайди. Ўзини худо деб билган Фиръавнни Аллоҳ ғарқ этиб ҳалок қилади.