Ҳоким - ("ҳал қилувчи") - судланувчи тарафлар ўзаро келишувга биноан ишни ҳал этиш учун мурожаат қилишадиган холис судя (ҳакам). Ҳ.га қози ҳузурида иш қўзғалгунча мурожаат қилиш тавсия қилинган. Ҳ. ҳеч қандай ижроия ҳокимиятига эга бўлмаган, унинг мақоми белгиланмаган, у ҳеч ким томонидан тайинланмайди, балки ҳаётий тажрибаси ва обрў-эътиборига кўра, атрофдагилар томонидан қўйилган. Шунинг учун бир қабила ёки қишлокда бир пайтнинг ўзида бир неча Ҳ. бўлиб, бошқасида эса, умуман бўлмаслиги мумкин. Ҳ. шахсига нисбатан қандайдир махсус талаблар қўйилмаган: хар қандай киши. гарчи унинг ҳеч қандай маълумоти бўлмаса-да ва бирон-бир жисмоний нуқсони бўлса-да Ҳ. бўлиши мумкин. Ҳ.нинг асосий мақсади томонларни келиштириш бўлиб, у ўз қарорларида бирон-бир ҳуқуқий манбаларга суяниши шарт бўлмаган, шу билан бирга у ислом ҳуқуқи нормалари (фиқҳ), одатий ҳуқуқ (одат) ёхуд ўзининг ҳаётий тажрибасига бирдай суяниши мумкин эди. Ўрта аср давлат-маъмурий амалиётида Ҳ. деб баъзан кичик шаҳар ёки қишлоқнинг сайлаб қўйиладиган раҳбарига, шунингдек, бирон-бир вилоятни бошқариш учун тайинланадиган ҳукумат амалдорларига айтилган.