Ҳишом ибн ал-Хакам - Абу Муҳаммад ал-Куфий (? - 814) - кинда қабиласи мавлоси - машҳур илоҳиётчи-мунозарачи, шиалик ақидаси асосчиларидан бири, шиалар тарихчиси ва назариётчиси; унинг издошлари ўзларини ал-ҳишомия деб аташган. Восит ш.да туғилиб ўсган, Куфада яшаган. Имом Мусо ал-Козимдан 50 минг дирҳам олиб савдогарчилик билан шуғулланган ва Бағдодга кўчиб бориб савдо уйини бошқарган. Бағдодда вафот этган. Жаъфар ас-Содиқнинг шогирди бўлган Ҳ.и. ал-Ҳ. ёшликдан фалсафа ва илоҳиёт муаммоларига қизиққан. Илмнинг етук намоёндалари билан мулоқотда бўлиши натижасида у имомийлик ҳақидаги таълимотнинг энг зўр билимдони ва назариётчиси бўлиб етишган. Мусо ал-Козим ўз тарафдорларини қувғин қилинишидан сақлаш мақсадида уни илоҳиёт билан шуғулланишини ва мунозаралар қилишини тақиқлаган. Ўрта аср мусулмон олимлари Х- и. ал-Ҳ.ни антропоморфизм (Аллоҳни инсон қиёфасида тасаввур этиш) ҳақидаги таълимот асосчиси деб ҳисоблашган. Дастлаб у Аллоҳни ёрқин, кўзни қамаштирувчи нурга, шаклсиз ёмбига, кристаллга қиёслаган. Сўнгра. У бундан кайтиб, худо - бу жисм, у ҳеч қандай жисмга ўхшамайди, у ўз ҳолича мавжуд. Унинг интиҳоси ва ўзаро тенг уч ўлчамида чекланган. ранг, ҳид, ҳаракат қилиш, ором олиш ва б.га эга, бироқ бу сифатларнинг барчаси бир-бирига ўхшашдир (унинг ранги унинг ҳидидир, унинг ҳиди унинг ҳаракатидир ва б.). Унинг турар жойи - тахт, лекин бу жой худонинг ҳаракати натижасида пайдо бўлган. Ҳ. и. ал-Ҳ. 26 та асар ёзган, жумладан "Ихтилоф ан-нос фи-л-имома" рисоласи шиаликдаги илоҳиётга доир илк асарлардан саналади.