Ҳаққ - ("асл", "ҳақиқий", "ҳақиқат") - воқелик ҳақида билдирилган фикр воқеликка тўғри : келишини англатувчи термин; фикр ! мулоҳазаларнинг воқеликка мос келиши сидқ | термини билан ифодаланган. Бу икки термин ; кўпинча синоним сифатида ишлатилган, бироқ қўлланиладиган жойига қараб уларни фарқлашган: Ҳ. термини дин ёки мазҳабга ; ишонтириш (акдда) учун ишлатилади. Бунда унинг зидди - ботил истилоҳидир. Сидқ | термини фикр (ҳукм), мулоҳаза (қавл)ни таърифлашда қўлланилиб, унинг зидди - кизб.