1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳафтияк -

Ҳафтияк - (форс. - еттидан бир) - Қуръони каримнинг еттидан бир қисми битилган китоб. Ёш қориларга қулай бўлсин учун Қуръон сураларидан бир нечтаси (13-14 та) танланиб, қироат китоби шаклига келтирилган, уни талабалар олдинги даврда бошланғич мактабларда дарслик сифатида ўқиган. Ўтмишда Туркистондаги мактабларда хрестоматия вазифасини ўтаган биринчи қўлланма. Болалар араб алифбосини ўзлаштирганларидан сўнг ўргатилган. Одатда Ҳ. 1-2 й. ўқитилган. Ҳ.дан сўнг Қуръони каримни ўқишга ўтилган. Ёш талаба кичик суралардан маълум микдорда ёд олгандан кейин Ҳ.ни ўқишга киришиш маросимини ўтказиш одатга айланган. Кейинга пайтда Ҳ. ўрнига бир йўла Қуръони каримнинг тўлиқ нусхасидан ўқиш ва ўқитиш расм бўлган.