1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳасан ибн Али -

Ҳасан ибн Али - (625-669) - Али ибн Абу Толиб(кв)нинг (Фотимадан туғилган) ўғли, Муҳаммад(сав)нинг набираси, иккинчи шиа имоми. 661 й.да Али ўлдирилгандан кейин унинг тарафдорлари Ҳ.ни Ироқда халифа деб эълон қилган ва Муовия ҳокимиятига қарши курашни янгитдан бошлашга даъват этган Лекин, Ҳ. (ра) Муовия билан музокаралар олиб бориб, у билан келишган, ўзига инъом этилган катта маблағ ҳисобига ҳокимиятга даъво қилишдан воз кечиб, Мадинага кўчиб кетган ва у ерда вафот этган (шиалик ривоятлар бўйича заҳарлаб ўлдирилган).