1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳаром масжиди -

Ҳаром масжиди - (араб. - муқаддас масжид) - Маккадаги Каъба ибодатхонаси ва у билан боғлиқ бўлган мажмуа. Қуръонда шу ном билан тилга олинган. Бу мажмуа қадимдан мавжуд бўлган, арабларда исломгача ҳам сиғиниладиган муқаддас жойлардан бири ҳисобланган. Юнон тарихчиси Птолемей асарларида 2-а.да Макка ва ундаги ибодатхонанинг мавжудлига қайд қилинган. 630 й. мусулмонлар Маккани фатҳ қилишгач, Ҳ.м. ислом динининг маркази, энг муқаддас ибодатхона деб танилган. Ҳ.м. мажмуасининг марказида Каъба ва ҳовлисида Замзам булоғи, икки тепалик (Сафо ва Марва) бор. Тепаликлар тим билан туташтирилган. Масжид 1570 й.да мажмуа бўлиб шаклланган. Ҳ.м. мусулмонлар ҳаж қиладиган муқаддас жой ҳисобланади. У ғайримуслимлар учун ёпиқдир. Охирги таъмирлаш ишларидан сўнг Ҳ.м. майдони кенгайиб, 328 минг кв.м.ни ташкил этади. Бу эса, бир вақтнинг ўзида 730 минг, ҳаж ва умра пайтларида эса, 1 млн. намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Ҳаж маросимининг бошланиши ва тугалланишида албатта Ҳ.м.га келиб, Каъба тавоф қилинади.