1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳаниф -

Ҳаниф - (араб. - чинакам эътиқод қилувчи, тақводор) - ҳаққа мойил яккахудоликка эътиқод қилувчи тақводор одам. Мусулмонлар ривоятига кўра, исломгача Арабистонда қабила худоларига сиғинишни рад этган, зоҳид, яккахудога астойдил ишонган, лекин христианликка ҳам, яҳудийликка ҳам қўшилмаган ва Иброҳим (ас) динларида бўлган одамларни Ҳ. деб аташарди. Қуръонда Иброҳим (ас) ҳам Ҳ. деб номланган, унинг чинакам яккахудоликка асосланган динини Муҳаммад (сав) тиклаган, деб ҳисобланади. 8-9-а.лардан бошлаб Ҳ. кўпинча "мусулмон", ислом эса, ҳанифлик дини маъносида ишлатилган. Сўфийлар ҳам ўзларини Ҳ. деб аташарди.