1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳанбалийлик -

Ҳанбалийлик - суннийликдаги диний-ҳуқуқ мазҳабларидан бири. Аҳмад ибн Ҳанбал асос солган. Ҳ. ҳуқуқ тизими ўта торлиги, ҳар қандай кўринишдаги "янгилик"ка, диний масалаларда эркин фикр юритишга қаршилиги, шариат аҳкомларига риоя этишда қатъий туришлиги билан ажралиб туради. Ҳ. тарафдорлари Қуръон ва ҳадисларни эркин талқин этиш йўлидаги ҳар қандай уринишларни қоралаганлар. Шунинг учун ҳам бу мазҳаб кенг тарқалмаган. Фақат 9-а.нинг 2-ярмида араб халифалигида муътазилийларнинг ва илоҳиёт соҳасидаги ҳурфикрлиликнинг таъқиб остига олиниши туфайли Ҳ. таъсири бирмунча кенгайган ва 12-а.да мустақил мазҳабга айланган. 10-а.да Эронда, 11-а.дан 15-а.гача Сурия ва Фаластинда Ҳ. издошлари кўп бўлган. Ундан кейинги асрларда Ҳ. тарафдорлари яна камайиб кетган. Ҳозирда Ҳ. Саудия Арабистонида расман эътироф этилган, бошқа мамлакатларда кам учрайди.