1446 йил 21 жумадул аввал | 2024 йил 23 ноябрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳамъоил -

Ҳамъоил - туморлар, мунчоқлар. Синонимлари хурз (кўплиги ахроз), ҳамайя, ҳафиз, уза, маъаза, нусха, тилсам ёхуд тиласм (юнончадан) ва б. Илоҳиётчилар доим Ҳ.дан фойдаланишни қоралаганлар, лекин халқ орасида у кенг тарқалган; Ҳ.ни одатда дарвиш ва дуохонлар тайёрлашган. Ҳ. варақача ёки ёзуви, белгилари ва суратлари бор бир неча варақдан иборат бўлган; Ҳ. сифатида тасодифан топиб олинган (чиғаноқлар, тошлар, суяклар) ёки махсус ясалган, баъзан қимматбаҳо кичик нарсалардан ҳам фойдаланганлар; предметларнинг кўпинча ёзувлари ва тасвирлари бўлган. Ҳ.ни медалон, қутича, ҳамёнчага солиб олишган ёхуд тери, мато ва б.дан тикилган халтачага тикиб олишган ва б.; уларнинг ҳажми ва шакли турлича бўлган. Тумор ва мунчоқларга Аллоҳнинг исмлари (99 та гўзал исм), фаришталарнинг исмлари (Микоил, Жаброил, Азроил, Исрофил; жуфт ва ғаройиб эшитиладиган: Қайтар-Майтар, Толих-Илих, Кинтош-Яқинтош, Хорут- Морут), "этти ухловчи" ва Қуръондан оятлар (айниқса 1 сура; 2:255/256; 9:129/130; 113 сура; 36-сурадан парчалар), астрологик рамзлар (зодиак белгилари), сирли ёзувлар (халқачалар, гажаклар, нақшлар, кичик "ой" ва "тож" тасвири билан биргаликдаги яҳудий ва б. алифбонинг бузилган ҳарфлари)ни ёзишган. Ўрта асрларда араб тилида туморлар ва мунчоқларнинг сеҳрли хусусияти, уларни ёмон кўздан асраши, илон, чаён чақишидан, табиий офатдан асраши ва б. ҳақида кўп асарлар ёзилган. Тумор ва мунчоқларнинг кашф этилиши ва тайёрлаш усулини Одамато, Сулаймон подшоҳ, Балинас ал-Ҳаким, Жирмис ал-Мусаллис номлари билан боғлайдилар (яна қ. Сеҳр).